INFOLIB
Қадрли муштарийлар, журналимизнинг мазкур сонида ҳам кутубхоначилик соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар, аҳоли орасида мутолаа маданиятини тарғиб қилиш борасидаги бир қатор аҳамиятга молик мақолаларни ҳукмингизга ҳавола этмоқдамиз. Уларни ўқиш орқали кутубхоначилик соҳасида бир-биридан қизиқарли юртимиз ва халқаро миқёсда олиб борилаётган ишлар ва янгиликлар билан танишишингиз мумкин. Хусусан, жорий йилнинг 24–26 апрель кунлари Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида анъанавий «Central Asia – 2019: Фан, таълим, маданият ва бизнесда интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари» XIII халқаро конференцияси юксак савияда ўтказилди. Унда хориждаги нуфузли кутубхоналарда фаолият юритаётган соҳа вакиллари ҳамда маҳаллий АКМ мутахассислари қатнашдилар. Журналимиз саҳифаларида мазкур конференция ҳақида батафсил танишишингиз мумкин.
Obuna bo'lish uchun tizimga kiring