INFOLIB
Инсон хотира билан тирик, у билан барҳаётдир. Хотира ўтмиш сабоғи, келажак пойдевори, миллат меросидир. Хотира муқаддас китоб зарварақларидек ҳаётимизни ёритиб туради. Мамлакатимизда 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва Қадрлаш куни кенг нишонланди. Юртдошларимиз ўртасидаги меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, инсонийлик, бағрикенглик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш, ёш авлодни миллий анъаналаримизга садоқат ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида камол топтириш мақсадида ўтказилган тадбирлар тинчлик ва ҳозирги фаровон кунларимизнинг қадрига етишга ундайди.
Obuna bo'lish uchun tizimga kiring