INFOLIB
Ҳалқимиз азал-азалдан фарзанд тарбиясига алоҳида эътибор бериб келган. Боланинг ақлий, жисмоний, ахлоқий томондан камол топиши муҳим ижтимоий масала ҳисобланган. Улуғ боболаримиз Хожа Аҳмад Яссавий, Аҳмад Югнакий, ЮсуфХос Ҳожиб, Носириддин Рабғузий каби улуғларимиз қолдирган ўзбек адабиётининг энг олис давридан дарак берувчи адабий намуналаридан тортиб, то ҳозирги кунгача сақланиб қолган барча нодир асарларимизда келажак авлод тарбиясига атаб ёзилган қимматли сўзлар бизга бола тарбиясининг нечоғлик муҳим иш эканлигидан далолат беради. Бу улуғюмушда нафақат ота-оналар, балки қариндош-уруғлар, маҳалла аҳли ҳам ўзларини масъул деб ҳис қилишган. Чунки етук фарзанд инсон учун ғурур, шаън, юрт келажаги учун эса, посбондир.
Obuna bo'lish uchun tizimga kiring